Ўзбекистон | 08:44 / 21.06.2024
2398
1 дақиқада ўқилади

Мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

Навоий вилоятида мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, M.S. МЧЖ масъул шахслари “Мармаробод” МФЙ ҳудудидаги мармар конидан тегишли рухсатнома олмасдан 3020 куб ҳажмдаги мармар тошларини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 694,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, N.G. МЧЖ масъул шахслари “Туратау-2” конидан МЧЖ белгиланган ҳудуддан ташқарида 3178 куб ҳажмдаги оҳактошни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид