Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида ноқонуний мармар қазиб олиш: зарар 339 млн сўмга баҳоланмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими текширувида “Б.Ч.” МЧЖ масъул шахслари томонидан мармар конидан қонунга хилоф равишда 862,11 м³ мармар қазиб олингани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар 339 млн сўмга баҳоланмоқда.
Текширув материалларига кўра, корхона масъуллари белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан хом ашё қазиб олган. Аниқланган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, етказилган зарарни қоплаш, шунингдек қонунбузарликка алоқадор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш бўйича процессуал чоралар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
23:10 / 30.05.2026