Ўзбекистон | 13:36 / 21.06.2024
16740
1 дақиқада ўқилади

Ниғматилла Йўлдошев бош прокурор лавозимида қолди

Сенат Ниғматилла Йўлдошевни 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тасдиқлади.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзод ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Сенаторлар Ниғматилла Йўлдошевни Бош прокурор лавозимига тасдиқлади.

Ниғматулла Йўлдошев бу лавозимда 2019 йил июнидан буён ишлаб келмоқда. У иккинчи муддатга Бош прокурор лавозимини эгаллади.

Амалдаги тартибга кўра, Бош прокурорнинг ваколат муддати 5 йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Ниғматулла Йўлдошев 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда университет) тамомлаган.

У 1987 йилдан 2011 йилгача прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2011 йилда Ўзбекистон Адлия вазири лавозимига тайинланган ва бу лавозимда 2015 йил январига қадар ишлаган.

Ниғматулла Йўлдошев 2015 йил январида президент қарори билан сенатор этиб тайинланган, 2015 йилнинг 22 январида яширин овоз бериш йўли билан Сенат раиси лавозимини эгаллаганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти