Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Ўзбекистонга олтита тезюрар поезд етказиб беради
Полшанинг Kurier Kolejowy журнали сайтида "Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонга олтита тезюрар поезд етказиб беради" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
"Дунё" хабарига кўра, Корея Республикаси президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида "Ўзбекистон темирйўллари" акциядорлик жамияти ва Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси ўртасида 250 км/соат тезликка мўлжалланган олтита тезюрар поездни етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди, деб маълум қилинган материалда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон учун мўлжалланган тезюрар поезд KTX-Eum поездининг ўхшаши бўлиб, у ўз навбатида 430 км/соат тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган HEMU-430X тезюрар поезди негизида яратилган. Ҳар бири етти вагонли поезд 389 ўринга эга бўлади ва VIP, бизнес ва эконом классларни, шунингдек, овқатланиш вагонини ўз ичига олади.
"Ўзбекистонга тақдим этилаётган тезюрар поезд "Жалолиддин Мангуберди" деб номланади. Ушбу тезюрар поезд ишга тушгач, Тошкентдан Хивагача бўлган масофа етти соатда босиб ўтилиши кутилмоқда", – дейилади материалда.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026