Жамият | 15:25 / 27.06.2024
8355
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада “Ласетти”нинг газбаллони портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиққан ва машина ёниб кетган. Шунингдек, атрофдагилардан бир неча киши тан жароҳати олган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фарғона вилояти Риштон туманида тўхтаб турган “Ласетти”нинг газбаллони портлаб кетган. Вилоят ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 27 июн куни соат 11:40 ларда содир бўлган.

Риштон тумани, “Марказ” МФЙ ҳудудидаги деҳқон бозори олдида турган “Ласетти” машинасининг метан газбаллони портлаб кетган.

Портлашдан сўнг ёнғин юз берган ва машина ёниб кетган. Портлаш вақтида машина ичида ҳеч ким бўлмаган. Бирламчи маълумотга кўра портлаш оқибатида машина атрофидаги шахслар турли даражада тан жароҳати олган.

Ёнғин Риштон тумани ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид