Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус қўшинларини Украина чегарасига тўпламоқда
Фото: ТАСС
Беларус Ҳарбий ҳаво кучлари, махсус бўлинмалар ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина чегараси яқинига тўпланмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко Беларус мустақиллиги куни байрамидаги чиқишида айтди.
Лукашенкога кўра, Беларус чегара яқинига «Полонез» ва «Искандер» ракета тизимларини олиб келган. Унинг иддао қилишича, бунга Украина Беларус чегарасида фаоллашиб қолгани сабаб бўлган.
«Ҳеч қандай эскалацияга йўл қўймаймиз, ҳеч қандай кескинликка ҳам. Украина раҳбарияти буни эшитиши керак. Украинлардан олов билан ўйнашмасликни сўрайман, бу хавфли иш», деган Лукашенко.
Мавзуга оид
10:24
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
09:50
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
09:06 / 02.04.2026