Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
Учрашувда Ўзбекистон – Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июл куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон – Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Май ойида Тошкент шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтказилди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасида кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробар ошган, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ҳам кўпайган. Жорий йилнинг 30 июнидан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланган.
Учрашувда Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Мавзуга оид
08:21 / 24.07.2024
Германия: Орбаннинг ташрифлари дунёда чалкашликларга сабаб бўлди
08:10 / 19.07.2024
Орбан Европа кенгашига сафарлари натижалари ҳақида ҳисобот тайёрлади
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024