Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Андижон биокимё заводи» хусусийлаштирилди
Заводдаги 96 фоизлик давлат пакети 101,3 млрд сўмга Jasminе Gold Group'га сотилди. Спирт ишлаб чиқарувчи корхона ўтган йили 10,1 млрд сўм соф фойда кўрган, соф активлари 71,5 млрд сўмни, жами мажбуриятлари 17,3 млрд сўмни ташкил қилган.
«Андижон биокимё заводи» АЖ устав капиталидаги 96 фоиз давлат акциялар пакети 101,3 млрд сўмга Jasminе Gold Group МЧЖга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Ушбу жараёнга Abrau capital компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида жалб этилган.
Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.
Маълумот учун, 2023 йилда Андижон биокимё заводи томонидан 1 млн дал спирт ишлаб чиқарилган бўлиб, соф фойдаси 10,1 млрд сўмни, соф активлари 71,5 млрд сўмни ва жами мажбуриятлари 17,3 млрд сўмни ташкил қилган.
Мавзуга оид
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
20:45 / 15.05.2026