Жамият | 20:32 / 12.07.2024
4705
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Матиз машинаси ёниб кетди

Машина ҳаракатланиб кетаётганида қисқа туташув содир бўлган ва оқибатда ёнғин келиб чиққан.

Фото: Вилоят экология бошқармаси

Самарқанд туманида Матиз машинаси ёниб кетган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича ҳодиса бугун 2024 йил 12 июл куни соат 16:28 ларда содир бўлган.

Самарқанд тумани «Янгиариқ» МФЙ ҳудудидаги кўчада ҳаракатланиб кетаётган Матиз машинасида қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиққан. Кўп ўтмай олов “Икромжон Агро-Стар” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонига ўтган.

Оқибатда Матиз машинаси ёниб кетган. Шунингдек фермер хўжалигидаги 30 сотих ерда сомон қолдиқлари ёнган.

Ёнғин ҳақида вилоят ФВБга хабар берилган. Иккита ёнғин-қутқарув бўлинмаси дарҳол ҳодиса жойига етиб бориб оловни ўчирган ва ёнғин атрофга тарқаб кетишининг олди олинган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид