Исроил Ғазодаги қочоқлар лагерига зарба берди. 71 киши ҳалок бўлган
Исроил Ғазодаги навбатдаги қочоқлар лагерига серияли ракета зарбалари йўллади. Хон-Юнусдаги Ал Маваси лагерига берилган ракета зарбаси оқибатида камида 71 фаластинлик ҳалок бўлган ва 289 киши яраланган. Бу ҳақда ҲАМАС таъсиридаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
Al Jazeera телеканали ракета зарбаси нишони Хон-Юнусдаги Ал Маваси қочоқлар лагери бўлганини маълум қилди. Эълон қилинган кадрларда ҳам ракета палаткаларни вайрон қилгани кўринади.
Исроил Мудофаа армияси ЦАХАЛ зарба нишони «тинч аҳоли орасига яширинган ҲАМАСнинг юқори мартабали мулозимлари» бўлганини иддао қилган. Аммо айнан қайси ҳудудга, ким томонга зарба берилгани айтилмаган. Исроил томонига кўра, зарба дарахтзор орасидаги сарой ва бир нечта бинолар бўлган очиқликка йўлланган. ЦАХАЛ ҳудуднинг зарба берилганидан аввалги ва кейинги суратларини кўрсатди.
Исроилнинг Yisrael Hayom нашрига кўра, зарба нишони ҲАМАСнинг жанговар қаноти етакчиси Муҳаммад Дейф бўлган. Айнан Дейф 7 октябрдаги Исроилга ҳужумнинг ташкилотчиси деб қаралади. Times of Israel'га кўра, зарба берилган объектда Муҳаммад Дейфдан ташқари ҲАМАСнинг Хон-Юнусдаги қўмондони Рафа Салмон ҳам бўлган.
Al Jazeera зарба оқибатида вайрон бўлган БМТ қошидаги мактаблардан бирининг вайроналари остидан жасадлар олиб чиқилаётгани ва оммавий қабрларга кўмилаётган тасвирланган видеолар эълон қилди. Телеканал бу ракета зарбаларини Ал Маваси қирғини деб атамоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, камида 5 та ракета қочоқлар лагеридаги палаткалар орасига тушган. Тез ёрдам машиналари ҳам тупроқ остида қолгани, 6 нафар шифокор яралангани айтилмоқда.
ҲАМАС вакили Сами Абу Зуҳри исроилликлар гуруҳ етакчилари бўлган объектларга зарба берганини ёлғон деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бу зарба фақат эскалация кучайишига сабаб бўлади. Reuters'га кўра, бу зарба Доҳа ва Қоҳирада ўтаётган тинчлик келишувига қандай таъсир қилиши номаълум. Исроил нашрларига кўра, бугун тунда Исроил хавфсизлик бўйича делегацияси Вашингтонга йўл олади. Бунинг Хон-Юнусдаги зарбаларга алоқаси бор ёки йўқлиги айтилмаган.
Мавзуга оид
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024