Жаҳон | 09:19 / 15.07.2024
18890
1 дақиқада ўқилади

Кувайт «жуда катта» нефт конини топди

Кувайт нефт корпорациясининг хабар беришича, топилган нефт кони захиралари 3,2 миллиард баррелга баҳоланмоқда.

Фото: AFP

Кувайт нефт корпорацияси (КНК) Форс кўрфазидаги Кувайтнинг Файлака ороли шарқида «жуда катта» Ал-Ноҳата нефт конини топгани ҳақида хабар берди. Унинг захиралари мамлакатдаги бутун қазиб олиш ҳажмининг уч йиллик қийматига тенг, деди корпорация бош директори шайх Наваф Сауд Ал-Сабаҳ 14 июл, якшанба куни Х ижтимоий тармоғидаги КНК саҳифасида жойлаштирилган видеода.

Ал-Сабаҳнинг айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, конда тахминан 2,1 миллиард баррел нефт ва 5,1 триллион куб фут газ бўлиши мумкин, бу тахминан 3,2 миллиард баррель нефт эквивалентига тенг. 

Қувайт дунёдаги энг йирик нефт захираларига эга. Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПEК) маълумотларига кўра, 2022 йил якунида ушбу кўрсаткич бўйича у дунёда олтинчи ўринни эгаллади ва мамлакатнинг умумий нефт захиралари 100 миллиард баррелдан кўпроқ ёки жаҳон умумий захирасининг 6,55 фоизини ташкил этади.

Мавзуга оид