Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда «Ҳизбуллоҳ»га аъзоликда гумон қилинган шахс ушланди
Фадел З. «Ливанга олиб кетилиши ва Исроилга ҳужумлар учун ишлатилиши керак бўлган» дронларни йиғиш бўйича компонентлар, хусусан двигателлар сотиб олганликда гумон қилинмоқда.
Қуйи Саксония федерал ери шимоли-ғарбидаги Залцгиттер шаҳрида Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» шиа ҳаракатининг аъзоси бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 15 июл, душанба куни Германия федерал прокуратураси маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, қўлга олинган Фадел З. «Ливанга олиб кетилиши ва Исроилга ҳужумлар учун ишлатилиши керак бўлган дронларни йиғиш бўйича компонентлар, хусусан двигателлар» сотиб олганликда гумон қилинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ливанлик «2016 йил ёзигача» «Ҳизбуллоҳ»га қўшилганини даъво қилмоқда.
Душанба куни Фадел З. судга келди ва суд уни айбловлар эълон қилингунга қадар ҳибсда қолишни буюрди.
«Ҳизбуллоҳ» Германияда тақиқланган
АҚШ, Германия ва қатор сунний араб давлатлари «Ҳизбуллоҳ»ни террорчи ташкилот деб билади, Европа Иттифоқи эса фақат унинг ҳарбий қанотини террорчи гуруҳ деб билади.
Қуролли гуруҳ пойтахт Байрутнинг асосан шиалар истиқомат қиладиган ҳудудлари, шунингдек, Ливан жануби ва шарқидаги ҳудудларни назорат қилади. «Ҳизбуллоҳ» сиёсий қаноти бош вазир Нажиб Микатий бошчилигидаги мамлакат коалицион ҳукуматидаги асосий партиялардан бири ҳисобланади.
Германияда «Ҳизбуллоҳ» фаолияти 2020 йилдан бери тақиқланган.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:02 / 03.06.2026
Тарихий қалъа эгалланиши ва Эроннинг норозилиги. Ливанда нималар бўлмоқда?
14:52 / 10.05.2026
Ливанда Исроил зарбаси оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
20:04 / 23.04.2026