Ўзбекистон | 22:14 / 17.07.2024
6741
1 дақиқада ўқилади
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Илҳом Ҳайдаров президент қарори билан янги лавозимда иш бошлайди.
Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Ҳайдаров Илҳом Ўткурович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ҳайдаров «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси (2006-2009 йилларда) лавозимларида ишлаган.
Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. У 2023 йил 29 декабридан буён ушбу лавозимда эди.
Мавзуга оид
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди
18:15 / 28.10.2024