АҚШда демократлар партиясидан вице-президентликка номзодлар санаб ўтилди
Агар Камала Ҳаррис президентликка номзод сифатида тасдиқланса, вице-президентликка бир неча губернаторлар даъвогарлик қилади.
Калифорния губернатори Гэвин Нюсом Демократик партиядан АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида кўрсатилиши мумкин, деб ёзади Politico.
Газетанинг таъкидлашича, партия уни эҳтимолий номзод сифатида тез-тез муҳокама қилмоқда. Шу билан бирга, Жо Байден ўрнига президентликка номзод сифатида кўрсатилган АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис жамоаси бу ўрин учун яна бир неча кишини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий номзодлар орасида Мичиган губернатори Гретхен Уитмер, Иллинойс губернатори Жей Прицкер, Мэриленд губернатори Уэстли Мур ва АҚШ транспорт вазири Пит Буттижич бор.
56 ёшли Гэвин Нюсом 2019 йилдан Калифорния губернатори ҳисобланади. У бир неча бор Демократик партиядан президентликка эҳтимолий номзод деб аталган. Жо Байден президентлик пойгасидан чиқиб, унинг ўрнига Камала Харрис келганидан сўнг, Гэвин Нюсом бу қарорни қўллаб-қувватлади ва «Ҳеч ким Доналд Трампга нисбатан ундан яхшироқ иш юрита олмайди», деди.
Бироқ, Гэвин Невсом ва Камала Ҳаррис иккаласи ҳам Калифорния штати вакили. АҚШ Конституциясига киритилган 12-тузатишга кўра, номзодлар бир штат вакили бўлса, сайловчилар уларга овоз бера олмайди. Акс ҳолда улар Калифорниядаги 54 сайловчи овозини йўқотишади.
21 июл куни 81 ёшли Жо Байден ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашмаслигини эълон қилди. У номзодликка АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлади. Ҳаррис хоним Демократик партияни бирлаштириш ва Доналд Трампни мағлуб этиш учун ҳамма нарсани қилишга ваъда берди.
Мавзуга оид
17:03
Трамп ёки Ҳаррис: Америка ва дунёни ким қашшоқроқ қилади?
16:42
Ню-Йорк шаҳри расмийлари қурғоқчилик туфайли аҳолини сувни тежашга чақирди
13:31
АҚШдаги сайловлар: Яқин Шарқдаги уруш фонида исроилпараст лобби пуллари қаёққа кетяпти?
17:45 / 02.11.2024