Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар Қатарга экспорт қилинади
Бухоро вилоятида етиштирилган мева-сабзавотлар ва паррандачилик маҳсулотлари Қатарга экспорт қилинади.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида маҳаллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш мақсадида 15-19 июл кунлари Бухоро вилояти экспортёрлари делегациясининг Қатарга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Сафар давомида Қатарнинг энг йирик савдо тармоқлари ва импортёр корхоналари, жумладан Carrefour, LuLu, Ansar Gallery, Monoprix, High Com Global каби компаниялар вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Музокаралар чоғида Қатар томонига Ўзбекистонда экспорт билан шуғулланадиган корхоналар учун яратиб берилган қулай шароит, юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг сифати бўйича батафсил маълумот берилди.
Учрашувлар якунида Milmaxtrade масъулияти чекланган жамияти томонидан юртимизда етиштирилган ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот ҳамда паррандачилик маҳсулотларини Қатарга етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
00:43 / 31.05.2026
Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ ўрнатмагани маълум қилинди
12:18 / 23.05.2026