Жамият | 10:43 / 23.07.2024
2782
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди

Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил қилганлар давлатга 1,2 млрд сўмдан зиёд зарар етказди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Қ.Т. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ж.Ш. “Султонравот” МФЙ ҳудудидаги турар-жой биносида ArtMiner S9 русумли майнинг қурилмасини ўрнатиб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 50,7 млн сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид