Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Россияга қурол етказиб бермаслигига тасдиқ бор — Зеленский
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Хитой Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлайди.
Украина президенти Володимир Зеленский Хитой Россияга қурол-яроғ етказиб бермаслиги ҳақида янги тасдиқ борлигини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари украиналикларга кечки мурожаатида айтди.
Хусусан, Зеленский шу кунларда Хитойга ташриф буюрган ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳамкасби билан музокаралар ўтказганини ва учрашув якунлари ҳақида ҳисобот берганини эслатди.
«Украиналик мансабдор шахснинг кўп йиллар давомида биринчи марта Хитойга ташрифи юз берди, бу яхши. Хитойнинг Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаши ҳақида аниқ сигнал бор. Шунингдек, Хитой Россияга қурол етказиб бермаслиги ҳақида тасдиқ бор, бу ҳақда раис Си Жинпинг ҳам айтган. Украинага қайтганидан кейин вазирдан батафсил ҳисобот кутаман», деб таъкидлади Зеленский.
Украина ташқи ишлар вазири Кулеба Хитойда Украина қачон Россия билан музокараларга тайёр бўлишини тушунтирди. Хусусан, вазир Россия виждонан музокаралар олиб боришга тайёр бўлсагина музокаралар ўтказилишини, бироқ ҳозир Россиянинг бунга тайёрлиги кузатилмаётганини айтди.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026