Белгород яқинида Россия танки автомобилни босиб кетди
Белгород вилоятининг Березовка қишлоғида Россия танки «Нива» автомобилини босиб кетди. 73 ёшли ҳайдовчи вафот этди.
Белгород вилоятининг Борисов тумани Березовка қишлоғида Россия танки «Нива» русумли автомашинани босиб кетди. Маҳаллий «Пепел» нашрининг 25 июл, пайшанба куни хабар беришича, автомашина ҳайдовчиси авария натижасида юрак хуружидан вафот этган. Baza Telegram-каналининг ёзишича, қурбон - 73 ёшли ҳайдовчи.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса 24 июл, чоршанба куни содир бўлган. «Пепел» нашрининг ёзишича, танк «Нива» устидан ўтиб кетган, кейин эса, суратларга қараганда, машинадан юз метр нарида тўхтаган. Шу билан бирга, енгил автомобил йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда асосий йўл бўйлаб ҳаракатланган, танк эса йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда унга йўл бермаган. Журналистлар гувоҳларга таяниб, танк экипажининг «эс-ҳуши жойида бўлмаган» деб хабар беришди.
ОАВ маълумотларига кўра, расмийлар ҳозирча ҳодисага изоҳ бермаган.
Бу - танк билан содир бўлган биринчи ЙТҲ эмас
Жорий йилнинг июн ойи бошида «Пепел» Белгород вилояти Грайворон туманида рус танки автомашинани босиб, воқеа жойидан қочишга урингани ҳақида ёзган эди. Березовкадаги воқеада бўлгани каби, автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Журналистлар воқеа гувоҳларига таяниб, танкдаги аскарлар маст бўлганини маълум қилишди.
Кейинчалик Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида ундан ушбу бахтсиз ҳодиса ҳақида сўраган фойдаланувчини блоклаб қўйди.
Мавзуга оид
15:12 / 13.12.2024
Тайван армияси ўз танкларни дронлардан ҳимоя қилишнинг янги усулини кўрсатди
12:32 / 06.12.2024
ГФР Мудофаа вазирлиги: РФ танк ишлаб чиқариш бўйича Европадан олдинда
12:03 / 28.08.2024
Россия матбуоти Украина Белгород вилоятига ёриб ўтишга урингани ҳақида хабар берди
14:18 / 17.08.2024