Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгородда — ракета зарбасидан кейин блэкаут
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Telegram’да хабар беришича, Белгород “оммавий ракета зарбасига учради, энергетика тизимида шикастлар бор”.
Фото: Stringer / Reuters
Унинг айтишича, Украина Қуролли кучлари Белгород шаҳри ва Белгород округига зарба берган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. “Инфратузилма объектида жиддий шикастлар бор”, — дея қўшимча қилди губернатор.
Вайронагарчиликлар ҳажмини аниқлаш учун ҳокимият тезкор штаб йиғилишини ўтказган, фавқулодда хизматлар инфратузилмани тиклаш ишларига киришган.
Telegram’даги "Пепел" каналига кўра, Белгород атрофидаги икки муҳим электрподстанцияга ракета зарбалари берилиши оқибатида шаҳарда блэкаут юз берган.
Канал версиясига кўра, ўққа тутилган объектлар — Белгород округининг Драгунское қишлоғи ҳудудидаги “Фрунзенская” подстанцияси ва шаҳарнинг “Белгород” подстанцияси.
“Пепел” ёзишича, зарбадан кейин Белгород вилоятининг камида тўққизта муниципалитетида электр қисман ёки тўлиқ ўчган. Уларнинг маълумотига кўра, Белгородда АЁҚШда бензин учун навбатлар пайдо бўлган, кўпчилик генераторлар учун ёнилғини захира учун олмоқда.
Айрим уйларга иссиқлик ва сув берилиши тўхтаган, иситиш тизими ўчган. Кўчадаги ҳарорат минус 22°C гача тушган. Айниқса шаҳар марказида сув йўқлиги қайд этилган.
Белгород вилояти “Водоканал”нинг Telegram-каналида шаҳарнинг барча сув олиш иншоотларида, Харкив тоғлиги ҳудудини таъминловчи насос станциясида, шунингдек айрим оқова сув объектларида электр ўчирилгани хабар қилинган.
Ракитянский ва Краснояружский округларида водоканал объектлари тўлиқ, Яковлевский округда эса қисман электрсиз қолган. Сув таъминоти тизимлари Шебекино шаҳрида, Маслова Пристан ва Графовка посёлкаларда издан чиққан. Мутахассислар тизимларни захира электр манбаларига улашни бошлаган.
3 февралга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг энергия тизимига ҳужум қилган. Украина ҳокимияти маълум қилишича, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш объектлари нишонга олинган. Минус 20°C совуқда минглаб одамлар иссиқликсиз қолган.
Украина президенти Володимир Зеленский энерготизим бўйича селектор йиғилиши якунлари юзасидан ижтимоий тармоқларда шундай ёзган: бу энергетикага қаратилган мақсадли зарба бўлган, баллистик ракеталар сони рекорд даражада. Унинг таъкидлашича, Россия АҚШ таклиф қилган қисқа муддатли “пауза”дан дипломатия учун эмас, балки ракеталарни тўплаб, йилнинг энг совуқ кунларини кутиб, кенг кўламли ҳужум қилиш учун фойдаланган.
Зеленский сўзларига кўра, Россия 32 та баллистик ракета, баллистик траектория бўйлаб нишонга кирадиган бошқа турдаги яна 11 та ракета, 28 та қанотли ракета ва 450 та ҳужумкор дрон қўллаган.
Мавзуга оид
14:40
“Интерфакс”: Россиядан нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чеклов қўйилади
14:00
Трамп: Путин энергетика бўйича “сулҳ”да “ваъдасини бузмади”
09:49
FT: Россия сулҳни бузса, ғарб 72 соатда ҳарбий жавоб беришни кўзламоқда
09:34