Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
Саккиз вагон релсдан чиқиб кетган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Россиянинг Волгоград областида юк машинаси билан тўқнашувдан кейин Қозон — Адлер йўналишидаги йўловчи поезднинг саккизта вагони издан чиқиб кетди. Бу ҳақда Россия темирйўллари хабар бермоқда.
«Бугун соат 12:35 да Волгоград области ҳудудида Гремячая — Котелниково перегонида КАМАЗ юк автомобили ҳайдовчиси темирйўл кесишмасига чиқиб кетди ва йўлдан ўтаётган Қозон — Адлер йўналишидаги 491-сонли поезд билан тўқнашди. Натижада йўловчи поезднинг саккизта вагони издан чиқиб кетиши ҳолати кузатилган», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳайдовчи «сигнализация ишлаётганига қарамай яқинлашиб қолган поезд олдига» чиқиб келган. Mash манбаси ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, у дарахтлар туфайли поездни кўрмай қолган.
ТАСС регионнинг соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар қилишича, беш киши «қониқарли» аҳволда шифохонага ётқизилган. «Интерфакс» агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб ёзишича, йўловчи поезднинг 100 га яқин йўловчиси тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган.
Кейинроқ Россия темирйўллари тўқнашув оқибатида 150 киши жароҳатлангани, шундан 16 киши шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Шифохонага ётқизилганлардан 13 нафари катта ёшли йўловчилар, бир нафари ёш бола, яна икки нафари борт кузатувчилари. Яна 140 нафарга яқин кишида енгил тилиниш ва кўкаришлар қайд этилган.
Ўз навбатида, ИИВ юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилганини хабар қилган.
Мазкур участкада поездлар ҳаракати тўхтатилган. ФВВ хабарига кўра, авария оқибатларини бартараф этишда 320 дан ортиқ киши ва 100 та техника иштирок этмоқда.
Поездда жами 800 га яқин киши кетаётган бўлган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Киевда тинчликпарвар кучлар бўйича йиғилиш ўтказилишини эълон қилди
Жаҳон | 10:22
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 10:05
-
Мянмадаги зилзила оқибатида 694 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:41
-
Paynet ва Асака Банк стратегик меморандум имзолади
Ўзбекистон | 09:30
Мавзуга оид

08:52 / 24.03.2025
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

15:10 / 05.03.2025