Жаҳон | 07:59 / 30.07.2024
3501
3 дақиқада ўқилади

Зеленский Харкив вилоятидаги фронт чизиғига келди

Володимир Зеленский иштирокида Харкив яқинидаги йиғилишнинг асосий мавзуси шаҳар ва вилоятни иситиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, энергетика соҳаси объектларини муҳофаза қилиш масалалари бўлди.

Фото: Украина президенти офиси

Украина президенти Володимир Зеленский Харкив вилоятига ташриф буюриб, у ерда хавфсизлик ва энергетика соҳасидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда 29 июл, душанба куни Украина давлати раҳбарининг Telegram-каналида маълум қилинди.

«Асосий эътибор Харкив шаҳри ва вилоятни иситиш мавсумига тайёрлашга қаратилмоқда», — дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, Украина президентининг веб-сайтида аниқлик киритилишича, 29 июл куни Украина Махсус операция кучлари («ССО») кунини нишонлаётганда, Володимир Зеленский Харкив йўналишида Волчанск туманидаги «ССО» қўмондонлик пунктига ташриф буюриб, ҳарбийларни байрам билан табриклаган, байрам нишонлаган ва давлат мукофотлари билан тақдирлаган. Қайд этилишича, Украина президентига Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский ҳамроҳлик қилган. 

Харкив энергетика инфратузилмаси йўқ қилиниши

Украина оммавий ахборот воситаларининг эслатишича, Россиянинг Харкивни ўққа тутиши натижасида деярли барча муҳим энергетика инфратузилмаси вайрон бўлган. Шундай қилиб, 22 март куни Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Харкив ИЭМ-5 ишдан чиқди, унинг шаҳарни иссиқлик билан таъминлашдаги улуши, Liga.net интернет нашри маълумотларига кўра, 30 фоизни ташкил этган.

Харкив яқинидаги оператив вазият 

10 майдан бошлаб Россия қўшинлари Волчанск ва Харкив вилоятининг бир қатор бошқа ҳудудларини ўққа тутишни кучайтирди.

29 июль куни «Харкив» оператив-тактик гуруҳи (ОТГ) матбуот хизмати Telegram’да Россия қўшинлари Харкив йўналишидаги мудофаа кучлари позицияларига Волчанск ва Глубокое аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳужум қилишда давом этаётгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, россияликлар учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳаво разведкасини кучайтирдилар, дея хабар берилади постда. 

«Сўнгги 24 соат ичида 6 та ҳарбий тўқнашув бўлди», дейилади хабарда «Душман бизнинг (Украина) қўшинларимиз позицияларига 11 та ҳаво зарбаси берди. Волчанск, Глубокое, Слобожанское, Липци, Боршчевая, Веселое, Старица, Волчанские Хутора аҳоли пунктлари ҳудудлари нишонга олинди». 

«Харкив» ОТГ маълумотларига кўра, Россия Қуролли кучлари кун давомида камикадзе дронлар билан 46 та ҳужум уюштирган ва Украина мудофаа кучлари позицияларига 513 марта ўқ узилган. «Украина мудофаа кучлари вазиятни кузатиб бормоқда ва Россия Федерациясининг қуролли тажовузини қайтариш ва тўхтатиш бўйича вазифаларни бажаришда давом этмоқда», - дея таъкидлайди ОТГ. 

Мавзуга оид