Жаҳон | 11:35 / 31.07.2024
4973
2 дақиқада ўқилади

Калифорнияда ўрмон ёнғинлари: 37 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетди

Расмийлар ёнғинларнинг атиги 12 фоизини назорат остига олишга муваффақ бўлди.

Фото: AP / Noah Berger

Калифорнияда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, ҳозирда 37 минг гектардан ортиқ ўрмонли майдон ёниб кетган

CNN маълумотларига кўра, Калифорния шимолидаги Чико шаҳри яқинида 24 июл куни бошланган ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.

Ёнғин натижасида 37 минг гектардан ортиқ ўрмон майдон ёниб кетди.

Калифорниядаги ёнғин штатдаги «олтинчи энг катта ёнғин» деб топилди.

Кўплаб биноларни вайрон қилган ва минглаб одамларни минтақадан эвакуация қилишга мажбурлаган ёнғинларнинг атиги 12 фоизи назорат остига олинди.

Калифорниядаги ёнғинларга сабаб бўлганликда айбланган шахс судда жавоб берди 

CBS News хабарига кўра, Ронни Дин Стаут исмли шахс «Калифорния штатида ёнаётган машинани қуруқ ўтлар билан тўлдириб чуқурга итариб юбориб, қасддан ўт қўйганлик»да айбланиб судга тортилди. 

Ўт қўйишда айбланган Стаут биринчи мажлисда айбини тан олмади ва иккинчи эшитувлар пайшанба кунига кўчирилди.

Маълум бўлишича, Стаут аввал ҳам судланган ва икки марта қамоқда ўтирган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид