Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди
1 августдан ота-оналар ўз ҳудудидан ташқарида жойлашган мактабларнинг 1-синфи учун ариза топширишига старт берилди. Жараён my.maktab.uz платформаси орқали амалга оширилади.
Фото: Kun.uz
Микроҳудуддан ташқари мактабларнинг 1-синфига қабул 1 август куни соат 11:00 да бошланди. Ота-оналар фарзандини бўш ўринларга жойлаштириш учун my.maktab.uz платформасига ариза юборишлари мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, аризалар юборилган вақт кетма-кетлигида қабул қилинади. Белгиланган квотага мос равишда аризалар қабул қилингандан сўнг қабул жараёнлари автоматик тарзда тўхтатилади.
Бола микроҳудуддан ташқари мактабга қабул қилинганидан сўнг, микроҳудуд бўйича аввал юборилган аризаси асосий мактабга автоматик равишда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили учун микроҳудуд доирасида 1-синфга қабул 20 июндан бошланганди. Регламентга кўра, қабул 2 босқичда амалга оширилган.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
12:38 / 16.09.2025
ОТМга хорижий фуқароларни янги портал орқали ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилади
18:11 / 15.09.2025