Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада парламент ходими қўлга олинди
Парламент котибияти ходими ва чегара полицияси ходими номи ошкор этилмаган элчихонага «Молдова Республикаси манфаатларига қарши ишлатилиши мумкин бўлган» маълумотларни тўплаш ва узатишда гумон қилинмоқда.
Молдовада парламент котибияти ходими ва чегара полицияси ходими қўлга олинди, деб хабар қилди 31 июл, чоршанба куни Коррупцияга қарши кураш ва махсус ишлар прокуратураси (PCCOCS). Ушлашлар жиноий тергов доирасида 30 июл куни кечқурун амалга оширилган. 31 июл куни эрталаб PCCOCS ҳамда Ахборот ва хавфсизлик хизмати ходимлари парламентнинг юридик бўлимида тинтув ўтказди.
Департамент маълумотларига кўра, парламент ходими «2023 йилдан бошлаб» «Молдова Республикаси манфаатларига қарши ишлатилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаган ва элчихона ходимига бергани» учун давлатга хиёнатда гумон қилинмоқда. Кишинёв аэропортида ишлаган чегарачи Молдовага қарши фитна уюштирганликда гумон қилинмоқда. Прокуратура маълумотларига кўра, у «маълумот тўплаш ва унга етказиш мақсадида элчихона ходими билан алоқада бўлган». Хабарда гап қайси элчихона ҳақида кетаётгани айтилмаган.
ОАВ: Маълумотлар Россия элчихонасига узатилган
«Интерфакс» агентлиги Молдова ОАВга таяниб, ҳар икки амалдор Россиянинг Молдовадаги ҳарбий атташеси ўринбосари билан учрашганини даъво қилмоқда. Парламент ходими масаласида гап давлатга хиёнат иши бўйича тергов қилинаётган Ионе Крянгэ ҳақида кетмоқда.
Россиянинг Молдовадаги элчихонаси қўлга олишларни «Молдовада сунъий равишда қамчиланган аксилроссия кайфиятининг яна бир кўриниши» деб баҳолади. Бу ҳақда чоршанба куни кечқурун унинг сайтида чоп этилган шарҳда айтилади.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:36 / 13.03.2026