Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина яқин вақт ичида АҚШдан 3,9 млрд доллар олади
Украина молия вазири ва Жаҳон банкининг Шарқий Европа минтақавий директори ўртасида тегишли келишув имзоланди.
Украина молия вазири Сергей Марченко ва Жаҳон банкининг Шарқий Европа (Беларус, Молдова ва Украина) минтақавий директори Боб Сом яқин келажакда АҚШдан 3,9 миллиард доллар миқдорида грант олишни назарда тутувчи келишувни имзоладилар. Бу ҳақда Украина Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳукумат самарали иши халқаро ҳамкорлар муҳим кўмаги билан Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли қуролли тажовузкорлиги шароитида молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш имконини беради. Мен АҚШ ва Жаҳон банки жамоасига муҳим ресурсларни сафарбар этганлик учун миннатдорман. Бу давлат бюджети ликвидлигини сақлаб қолиш учун зарур ва ўз вақтида молиялаштиришдир», — дея матбуот хизмати унинг сўзларидан иқтибос келтиради.
Идора қайд этишича, жалб қилинган маблағлар ўқитувчилар, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматлари, давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш, шунингдек, устувор ижтимоий харажатларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
«Бу 2024 йилда Қўшма Штатлар томонидан тўғридан тўғри бюджет ёрдамининг биринчи траншидир. Жорий йилда АҚШдан кўзда тутилган молиявий ёрдам ҳажми 7,8 миллиард долларни ташкил этади», — дейилади Молия вазирлиги хабарида.
Идоранинг қўшимча қилишича, маблағлар «Украинада барқарор давлат бошқарувини таъминлаш учун давлат харажатларини қўллаб-қувватлаш» (in Ukraine) лойиҳаси орқали келади.
«PEACE in Ukraine лойиҳаси орқали 2022 йил июн ойидан бошлаб давлат бюджетига 25 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ жалб қилинди. Ушбу келишув лойиҳа доирасидаги бюджетни қўллаб-қувватлаш ҳажмини қарийб 30 миллиард долларгача оширади, шундан 80 фоиздан ортиғи АҚШ ҳиссасига тўғри келади», — дея таъкидлади Молия вазирлиги.