Бангладешдаги намойишлар оқибатида ўнлаб болалар ҳалок бўлди — ЮНИСEФ
Ҳалок бўлган болаларнинг энг кичиги 5 ёшга ҳам тўлмаган бўлиб, қурбонларнинг аксарияти тасодифий инсонлардир.

Фото: Getty Images
БМТнинг болалар жамғармаси ЮНИСEФ ўтган ой Бангладешни қамраб олган талабалар норозилик намойишлари оқибатида камида 32 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.
ЮНИСEФ вакилига кўра, ҳалок бўлган болаларнинг энг кичиги 5 ёшга ҳам тўлмаган бўлиб, қурбонларнинг аксарияти тасодифий инсонлардир. BBC Bangla маълумотларда қайд этилишича, улар давлат хизматидаги иш ўринлари квотасига қарши ўтказилган намойишларда ҳалок бўлган 200 дан ортиқ қурбонларнинг бир қисмидир.
Иш йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлган талабалар давлат иш жойлари 30 фоизи Бангладешнинг 1971 йилдаги мустақиллик уруши фахрийлари қариндошлари учун ажратиладиган квота тизимини тўхтатишни талаб қилмоқда. Хусусий секторнинг ривожланишига қарамай, давлат хизмати мамлакатда барқарор ва жозибадор ҳисобланади. Ҳар йили 400 мингга яқин битирувчи 3000 та ўринга ҳужжат топширади.
Ҳукумат Олий суд қароридан кейин квота тизимини қисқартирган, бироқ талабалар ҳалок бўлган, яраланган ёки қўлга олинганлар учун адолат талаб қилган ҳолда намойишларни давом эттирмоқда.
Айни вақтда норозилик намойиши кўлами кичрайган бўлсада, ҳукумат аввал бошида уни бостириш учун амалга оширган саъй-ҳаракати сабаб ўсиб бораётган ғазаб тўлқинини базўр тутиб турибди.
«Нима учун биродарларимиз қабрда, қотиллар эса озодликда?», — дея Даккадаги катта масжидда тўпланган оламон саволни ўртага ташлаган.
Reuters агентлигига кўра, мамлакат хавфсизлик кучлари кўчаларда тўпланган минглаб одамларга қарши кўзни ёшлантирувчи газларни қўллаган ва уларга қарата резина ўқлардан фойдаланган. Шунга қарамай, камида 20 киши жиддий жароҳат олган.
ЮНИСEФнинг Жанубий Осиё бўйича вакили Санжай Вижесекера жорий ҳафта Бангладешга ташрифи давомида болалар ҳам қўлга олинганидан хабар топганини маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, ташкилот томонидан тасдиқланган 32 боланинг ўлими «даҳшатли йўқотиш» ҳисобланади.
БМТ жамғармаси вакилига кўра, ҳалок бўлган болаларнинг аксарияти 13 ва ундан катта ёшдагилар, бир бола 5 ёшдан кичик бўлган ва яна бири 12 ёшга тўлмаган.
Бангладеш ахборот вазири Муҳаммад Али Арофат ҳукумат ЮНИСEФ аниқлаган қурбонларга оид маълумотларга эга эмаслигини маълум қилди. «Улар бу рақамларни қаердан олди, билмаймиз. Позициямиз аниқ: ким ўлдирилган бўлмасин биз тергов ўтказамиз ва жавобгарликка тортамиз», — дейди у.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Ўзбекистон ТИВ АҚШдаги ватандошларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди
Ўзбекистон | 21:44
-
Тошкент халқаро аэропортида электр таъминоти ярим соатга узилиб қолди
Ўзбекистон | 21:35
-
Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон | 21:30
Мавзуга оид

21:44
Ўзбекистон ТИВ АҚШдаги ватандошларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди

15:14 / 04.06.2025
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди

22:27 / 01.06.2025
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди

18:30 / 27.05.2025