Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади
Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.
“Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги давлат раҳбари фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади.
Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (Иқлим маркази) деб қайта номланди.
Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (резиденцияси) (Иқлим резиденцияси) ташкил этилади.
Мавзуга оид
10:05
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
14:21 / 22.04.2026
Президент Марказий Осиёда иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
15:57 / 01.04.2026
Апрелнинг илк кунлари иссиқ ва ёғинларга бой бўлади
07:39 / 01.04.2026