Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда YouTube’да юқори сифатли видеоларни кўришда муаммо юзага келди
Бундан олдин мамлакатда YouTube муқобили сифатида ишлаб чиқилган «Платформа» ҳам ишламай қолганди.
Россияда YouTube фойдаланувчиларининг бир қисми юқори сифатли видеоларни (1080р ва ундан юқори) кўришда муаммога дуч келди. Муаммо Google Chrome, Opera, Mozilla Firefox, Yandex Browser каби машҳур браузерлар орқали киритилганида кузатилмоқда.
Россияда YouTube билан боғлиқ муаммолар июль охиридан бери кузатилмоқда. «Ростелеком» буни 2022 йили Украинада уруш бошланганидан бери янгиланмай келинаётган Google ускуналаридаги носозликлар билан боғлади. Ўз навбатида Google корпорацияси ҳолат юзасидан маълумот берди: «Бу бирор-бир техник муаммо ёки биз томондан амалга оширилаётган ҳаракат натижаси эмас».
Видеохостинг тезлиги тушиб кетганига қарамай, YouTube’нинг қамрови 22 июлдан 28 июлга қадар қисқармаган ва 82,5 миллионни ташкил этган.
Аввалроқ Россияда YouTube видеохостинги муқобили сифатида ишлаб чиқилган «Платформа» мамлакатда Google сервислари блокланиши бошлангач ишламай қолгани тўғрисида хабар берилганди. «Платформа» Россияда 2024 йилнинг июнида YouTube’нинг ўрнини босувчи видеохостинг сифатида ишга туширилган. Rteam компанияси дастурчилари янги видеосервиснинг интерфейси ва функционаллигини максимал даражада YouTube’га ўхшаш қилиб яратган.
Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейнга кўра, Россияда YouTube’га кириш тезлиги 70 фоизгача тушиб кетган. Бундай чекловлар фақат десктоп версияларга тааллуқли экани ва ҳозирча мобил қурилмаларга таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
00:15 / 14.06.2026
YouTube'да илк бор 500 млн обуначига эга блогер пайдо бўлди
19:25 / 20.05.2026
Фейк хабарларга чек қўйиш: YouTube жиддий янгиланишни тайёрламоқда
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
22:58 / 10.02.2026