Жаҳон | 08:50 / 03.08.2024
6137
1 дақиқада ўқилади

Украинага ҳалок бўлган 250 ҳарбийнинг жасади қайтарилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва суд-тиббиёт экспертлари ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлайди, шундан сўнг улар оила аъзоларига топширилади.

Фото: Picture Alliance

Ҳарбий ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлган 250 нафар ҳарбий хизматчининг жасади Украинага қайтарилди, деб хабар бермоқда Ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб матбуот хизмати.

Департамент маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар жасади қатор давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси кўмаги туфайли қайтарилган.

Қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари репатриация қилинган жасадлар ва қолдиқларни айрим давлат муассасаларига олиб боради. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, суд-тиббиёт экспертлари ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлайди, шундан сўнг улар оила аъзоларига топширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид