Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон фуқароларини Ливанни имкон қадар тезроқ тарк этишга чақирди
Озарбойжон Республикаси фуқароларига зарурат бўлмаса, Ливанга бормаслик тавсия этилади.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини имкон қадар тезроқ Ливанни тарк этишга чақирди.
«Ливан Республикаси жойлашган минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият тез ўзгариб бораётганини ҳисобга олиб, Озарбойжон Республикаси фуқароларига зарурат бўлмаса, Ливанга бормаслик, ушбу мамлакатда яшовчи ёки бўлган фуқароларга эса уни имкон қадар тезроқ тарк этиш тавсия этилади», — дейилади Озарбойжон дипломатик хизмати матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.
Шу билан бирга, айни пайтда Ливан Республикасида бўлган Озарбойжон Республикаси фуқароларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари ва одамлар гавжум жойларга бормасликлари сўралади.
Аввалроқ Исроил назоратидаги Жўлан тепаликларида Маждал Шамс қишлоғи футбол майдонига ракета тушиши натижасида 12 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлгани, 35 киши жароҳат олгани хабар қилинганди.
Мавжуд разведка маълумотлари Жўландаги Маждал Шамсга ракета ҳужуми Ливан жанубидаги Шеба қишлоғининг шимолидан уюштирилганини аниқлади, Исроил армияси ҳужумда «Ҳизбуллоҳ»ни айблади.
«Ҳизбуллоҳ» ҳаракатнинг Маждал Шамсга қилинган ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади ва уларнинг воқеага алоқаси йўқлигини билдирди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳужумни жавобсиз қолдирмасликка ваъда берди. «Исроил бу ҳалокатли ҳужумни эътиборсиз қолдирмайди. «Ҳизбуллоҳ» ҳеч қачон тўламаган юқори нархни тўлайди», деди бош вазир.
Бунинг ортидан Исроил кучлари Байрут жанубидаги Хухрейк туманида «Ҳизбуллоҳ» кенгаши жойлашган бинога ҳаво ҳужуми уюштирди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил армиясининг пойтахт жанубида уюштирган ҳужумларида тўрт киши ҳалок бўлган, яна 80 киши яраланган.
Исроил матбуотига кўра, Байрут жанубидаги ҳужумлар нишони «Ҳизбуллоҳ»нинг иккинчи нуфузли шахси деб аталган Фуад Шукур бўлган.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
09:45 / 22.06.2026
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:33 / 17.06.2026