Жаҳон | 09:14 / 06.08.2024
1548
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда тропик бўронлар қурбонлари сони 48 кишига етди

36 мингга яқин одам эвакуация марказларига жойлаштирилган.

Фото: Jam Sta Rosa/AFP/Getty Images

Филиппинда «Бутчой» ва «Карина» тропик бўронлари оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 48 кишига етди

Филиппиннинг табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгашига таянган PNA агентлиги маълумотларига кўра, тропик бўронлардан 6,2 миллион киши жабр кўрди ва улар жами 8574 та бинога зарар етказган. 

Бундан ташқари, 36 мингга яқин одам эвакуация марказларига жойлаштирилган.

Июл ойида Филиппинда содир бўлган тропик циклонлар мамлакат бўйлаб ҳаддан ташқари ёғингарчилик, сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди.

118 вилоят ва туманда «фавқулодда ҳолат» эълон қилинган.

Мавзуга оид