Жаҳон | 07:10 / 09.08.2024
2657
3 дақиқада ўқилади

Каталонияни Испаниядан ажралиб чиқишга қарши бўлган сиёсатчи бошқаради

Каталония парламенти социалист Салвадор Иляни вилоят маъмурияти раҳбари лавозимига тасдиқлади. 58 ёшли сиёсатчи каталониялик бўлгинчиларни қўллаб-қувватламайди.

Фото: Reuters

2010 йилдан бери Каталонияни биринчи марта бу ҳудуд Испаниядан ажралиб чиқишига қарши бўлган сиёсатчи бошқаради. Каталония парламенти Испания бош вазири Педро Санчеснинг ишончли вакили бўлган социалист Салвадор Иляни вилоят маъмурияти раҳбари лавозимига тасдиқлади, деб ёзади AFP 8 август, пайшанба куни.

Иля май ойида бўлиб ўтган минтақавий сайловларда нисбий кўпчиликни қўлга киритган социалистлар ва Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватловчи, лекин «Каталония учун биргаликда»га қараганда анча мўътадилроқ позицияни эгаллаган «Каталония сўл республикачилари» (КСР) овозлари билан сайланган. 58 ёшли сиёсатчи учун 68 депутат овоз берди, 67 нафари қарши чиқди. Бир неча кун олдин Мадриддаги марказий ҳукумат Иляни қўллаб-қувватлашга рози бўлди, у ўз навбатида каталон тили мақомини мустаҳкамлашга ва молиявий имтиёзлар тақдим этишга ваъда берди.

Полиция Пучдемонни қўлга ололмади

«Каталония учун биргаликда» партияси вилоят маъмуриятининг янги раҳбари сайловини кейинга қолдиришни сўраб, муваффақиятсизликка учради. Пайшанба куни эрталаб минтақанинг собиқ раҳбари ва айирмачилар етакчиси Карлес Пучдемон етти йиллик сургундан сўнг тўсатдан Барселонага қайтди. У яна ғойиб бўлишидан олдин парламент олдида бир неча минг тарафдорлари билан гаплашди.

Пучдемонт аввалроқ парламент йиғилишида иштирок этиш нияти борлигини айтган эди, шунинг учун полиция дастлаб уни бинога киритмаслик учун бор кучини сарфлади. У ғойиб бўлгач, полиция шаҳардан чиқиш йўлларини тўсиб қўйди ва автомобилларни оммавий текширувдан ўтказди, бироқ Пучдемонтни қўлга ололмади. Бунинг ўрнига сиёсатчининг қочишига ёрдам берганликда гумон қилинган икки полициячи ушланган.

Май ойида Испания парламенти 2017 йилда Каталониядан ажралиб чиқишга муваффақиятсиз уринишдан сўнг испан адлия тизими томонидан таъқибга учраган каталониялик сепаратистларга нисбатан амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди. Июл ойи бошида Испания Олий суди 2017 йилда ушбу автоном вилоят мустақиллиги бўйича референдум ўтказишда айбдор деб топилган Пучдемонга нисбатан амнистияни тасдиқлашдан бош тортган. Суд қарорига кўра, у ва Каталониядаги айирмачилик ҳаракатининг бошқа баъзи етакчилари давлат пулларидан фойдаланиб, ноқонуний референдум ўтказиб, бойиб кетишган. Шу муносабат билан амнистия тўғрисидаги қонун уларга нисбатан қўлланмайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди