Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
Ерлан Турғумбаев 2022 йил январидаги намойишлар бўйича ўз ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилган.

Ерлан Турғумбаев / Фото: Sputnik
Остона жиноят ишлари бўйича туманлараро суди Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевни 5 йилга шартли озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради «Zakon.kz».
Қайд этилишича, прокурор 2022 йил январдаги намойишларга доир иш бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланган собиқ вазирга 5 йил қамоқ жазосини сўраган. Суд ўз айбига иқрор бўлгани, чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, Турғумбаевга нисбатан шартли жазо тайинлади.
Суд ҳукмига кўра, шунингдек, ИИВ собиқ раҳбари 10 йил муддатга муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Бундан ташқари, суд Қозоғистон президентига Турғумбаевни махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш таклифини киритган.
Собиқ вазир 2024 йил апрель ойи охирида оғир оқибатларга олиб келган ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ушбу модданинг энг юқори жазоси 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Турғумбаев Қозоғистон Ички ишлар вазирлигини 2019 йил февралидан бошқарган ва январ воқеаларидан кўп ўтмай – 2022 йилнинг 25 февралида ишдан бўшатилган эди. Кейин, тахминан, олти ой давомида, 2022 йил 17 августгача у президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг маслаҳатчиси, 2013 йилдан эса — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) маслаҳатчиси сифатида қайд этилган.
2022 йил январ ойида Қозоғистондаги намойишлар
2022 йил бошида Қозоғистон жануби-ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида газ нархи ошишига қарши митинглар бошланганди. Намойишлар тез орада бутун мамлакат бўйлаб иқтисодий ва сиёсий талаблар билан оммавий норозилик намойишларига айланган. Баъзи вилоятларда 5 январга ўтар кечаси маъмурий бинолар, полиция бўлимлари ва дўконларга ҳужумлар уюштирилган эди.
Расмий маълумотларга кўра, тартибсизликлар давомида 225 киши, жумладан, 19 ҳуқуқ-тартибот идораси ходими ҳалок бўлган, 4500 дан ортиқ киши жароҳатланган. Биргина собиқ пойтахтнинг ўзида норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бўйича 2700 дан ортиқ одам қўлга олинган. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматни истеъфога чиқарган ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
2023 йил мартида Қозоғистонда собиқ мудофаа вазири Мурат Бектановга нисбатан 2022 йил январидаги қонли тартибсизликлар бўйича айблов ҳукми чиқарилган эди. У жанговар вазиятда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2023 йил апрелда Остона жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимовни 18 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
-
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
Жаҳон | 23:31 / 29.04.2025
Мавзуга оид

19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди

17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди

11:34 / 19.03.2025