Россияда давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳам «номақбул» деб топилиши мумкин
Путин «номақбул» ташкилотлар тўғрисидаги моддага киритилган тузатишларни имзолади, ундан «нодавлат» сўзи чиқариб ташланди. Юрист Буракова фикрича, ХЖС янги рўйхатга биринчилардан бўлиб киритилиши мумкин.

Россия президенти Владимир Путин «номақбул» хорижий ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги 284.1-моддага ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда 8 август, пайшанба куни эълон қилинган ҳужжатларда айтилган.
Қонун ҳужжатлари матнидан «нодавлат» сўзи чиқариб ташланди, шунинг учун хорижий давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳам «номақбул» деб тан олиниши мумкин.
Бундай ташкилот фаолиятига жалб қилинганлик учун максимал жазо - бир қатор лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда тўрт йилгача. Молиялаштирилган тақдирда муддат беш йилгача, фаолиятни ташкил қилишда - олти йилгача.
«Қонун чўзилувчан бўлиб, судсиз ва объектив мезонларсиз мустақил ОАВ, фаоллар уюшмалари ва бошқа гуруҳлар рўйхатга киритилиб, уларни «хорижий ноҳукумат ташкилотлари» деб аташ мумкин бўлади», деб ёзди ҳуқуқшунос Анастасия Буракова ўзининг Telegram-каналида.
Унинг тахминига кўра, ўзгаришлардан сўнг Халқаро жиноий суд (ХЖС) янги рўйхатда биринчилардан бўлиши мумкин.
«Биз Путин ва бошқаларни ҳибсга олиш учун берилган ордерлар туфайли судялар ва прокурорларга нисбатан жиноий ишларни кўрдик. Менимча, Бош прокуратура ғазабланган ҳолда Европа кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотларга қарши худди шундай қарор қабул қилиши мумкин», деди Буракова. Унинг сўзларига кўра, «номақбул» ташкилотларга мурожаат қилган экспертлар ва адвокатлар, шунингдек, бундай ҳолатда ариза берувчилар таъқиб хавфи остида бўлади.
2024 йил 25 июн куни Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов ва собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олишга ордер берди. Улар Украинага қарши уруш пайтида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда гумон қилинмоқда.
2023 йил баҳорида ХЖС, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани украиналик болаларнинг Россия Федерациясига депортацияси муносабати билан ҳибсга олишга ордер берди Россия ҳукумати бу болалар хавфсизлиги учун қилинганлигини таъкидламоқда.
Россиядаги «номақбул» ташкилотлар
Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан кейин Россияда «номақбул» ташкилотлар сони кескин ўсишни бошлади. Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда Россия ҳукумати 23 ташкилотни «номақбул» ташкилот деб тан олган, 2023 йилда – 58 та.
Россия қонунчилигида 2015 йилдан бери «номақбул» ташкилотлар мақоми қонуний равишда мавжуд. Уларга Россия Федерацияси ҳудудида маъмурий ва жиноий жавобгарлик таҳдиди остида фаолият юритиш тақиқланади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

09:00 / 27.03.2025