Низом лойиҳасига мувофиқ, ташкилотлар махсус балли баҳолаш тизими асосида “юқори”, “ўртача” ва “паст” хавф тоифаларига ажратилади. Бунда статистик маълумотлар, шубҳали операциялар, давлат органлари ахборотлари, мурожаатлар ва ташқи манбалардаги маълумотлар таҳлил қилинади.
Ҳужжатда қайд этилишича, хавфи юқори ва ўрта тоифадаги ташкилотларда қонунбузилишларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилади. Агар хавфли ҳолатлар бартараф этилмаса, текширув ўтказиш ташаббуси илгари сурилиши мумкин.
Шу билан бирга, инсон ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид, терроризм ёки жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатлари аниқланганда профилактик тадбирларсиз ҳам текширув ўтказиш мумкинлиги белгиланмоқда.
Лойиҳада хавфи паст деб баҳоланган ташкилотлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳам назарда тутилган.









