Ўзбекистон | 18:02 / 10.08.2024
2153
1 дақиқада ўқилади

TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

Қатновлар ҳафтасига тўрт марта, MD-80 самолётида амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airports

Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси «Бишкек — Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган.

«Бишкек — Тошкент — Бишкек» йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари MD-80 самолётида амалга оширилади.

TezJet Қирғизистоннинг 2013 йилда ташкил этилган авиакомпанияси бўлиб, қароргоҳи Бишкекнинг «Манас» аэропортида жойлашган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид