Трамп Ҳаррис ҳақида беҳаё сўзларни айтгани маълум бўлди
Манбалар Трамп Ҳаррисни бир неча марта сўкканини эшитганини таъкидламоқда.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Демократлар партиясидан президентликка номзод Камала Ҳаррисга нисбатан шахсий суҳбатларда бир неча бор беҳаё сўзларни ишлатган. Бу ҳақда The New York Times (NYT) хабардор манбалардан маълум қилди.
Нашрнинг икки суҳбатдоши Трамп Ҳаррисни бир неча марта сўкканини эшитганини таъкидлаган. Бошқа бир манбанинг айтишича, АҚШ собиқ президенти суиқасддан кейин вазминроқ бўлишдан бош тортган. Нашрнинг тан олишича, собиқ давлат раҳбарининг жаҳлдорлиги яқин иттифоқчилари уни манипуляция қилиши учун яхши замин яратиши мумкин.
Аввалроқ Трамп Ҳаррис ўзининг уқувсизлигини яшириш учун интервю бермаслигини айтган эди. Сиёсатчининг таъкидлашича, агар Демократик партия номзоди ғалаба қозонса, «Америка йўқ қилинади». Август ойида Трамп Ҳарриснинг дебатларда иштирок этишдан бош тортганини унинг IQ даражаси пастлиги билан боғлаган эди.
Трамп (Республикачилар партияси) ва Ҳаррис (Демократик партия) 5 ноябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган АҚШ президентлиги сайловларида асосий рақобатчилар саналади.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
17:48 / 22.11.2024
Трамп Пэм Бондини бош прокурор лавозимига янги номзод сифатида кўрсатди
13:52 / 22.11.2024