Курск областида «Ахмат» жангчилари асир тушгани видеоси пайдо бўлди
«Хочу жить» проекти 30 нафарга яқин ҳарбий либос кийган, кўзлари скотч билан ёпилган кишилар акс этган видеони эълон қилди. Сўроқ вақтида улардан уч нафари «Грознийдан» дея жавоб қайтаради. «Хочу жить» проекти тасдиқлашича, видеодаги кишилар Курск областида асирга олинган «қодировчилар»дир.
«Рейд гуруҳлари бу қодировчиларни чегарадан анча ичкарида тутиб олишган. Уларнинг сўзларига кўра, улар асир тушмаслик учун қочишга уринган, чунки Рамзан Қодиров қачонлардир Ахмат жангчилари асирга тушмаслиги ҳақида айтганди. Одатда, ҳа, фронт ортида ўтирганида шундай эди, аммо Курск областида вазият динамик равишда ўзгармоқда, Ахматнинг бу жангчилари эса ҳатто қаршилик кўрсатишга ҳам уринмади», — дейилади видео билан бирга келган матнда.
Шунингдек, муаллифлар «қодировчилар» ҳарбий асирларни алмаштиришда алоҳида аҳамиятга эгалиги, чунки россиялик музокарачилар «уларни энг биринчи навбатда олиб кетиши»ни таъкидлаган. Шунингдек, постда тасдиқланишича, айнан «Ахмат» Украина қуролли кучлари чегарадан ўтишига айбдор ҳисобланади: «Моҳиятан, агар улар Курск ортидаги ўнинчи мудофаа чизиғида, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар ортига беркинмаганида, бундай тезкор ёриб ўтишнинг имкони бўлмасди».
Аввалроқ «Ахмат» махсус топшириқли бўлинмаси командири Апти Алаудинов Курск областидаги ёриб ўтиш ортида «фамилия, исм ва шариф» борлигини айтиб, Владимир Путин «тўғри қарор қабул қилиши»га умид билдирганди. Z-каналлар муаллифлари эса Алаудинов шу тариқа бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга ишора қилаётганини ёзишган.
9 август куни «ЧП Грозний 95» Telegram-каналида 21 ёшли аскар «Ахмат» «срочниклар ортига яширингани» ҳақидаги гаплари учун узр сўрагани видеоси тарқалганди.
Ундан аввалроқ эса Апти Алаудинов чечен жангчилари чегарадаги позицияларда қолишгани, юриш қилаётган украин қўшини эса жангга киришмай, уларни қандайдир тарзда айланиб ўтиб кетганини айтганди. Аммо бу версия баҳсли: ҳарбий мухбир Юрий Котёнок «ахматчилар» Курск областининг айнан Украина қуролли кучлари ҳужум бошлаган районлари бўйлаб жойлаштирилгани ҳақида айтди. «ВЧК-ОГПУ» Telegram-канали қодировчилар украин ҳарбийларининг илк зарбасидан кейиноқ «сочилиб кетгани» — яъни қочиб қолгани ҳақида ёзган.
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024