Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан жанубида ҳалок бўлган «Ҳизбуллоҳ» жангчилари сони 400 дан ошди
Ҳаракат сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумларида «Ҳизбуллоҳ»нинг уч жангчиси ҳалок бўлганини маълум қилди.
2023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳужумларида «Ҳизбуллоҳ»нинг 407 нафар жангчиси ҳалок бўлди.
Ҳаракатнинг билдиришича, сўнгги 24 соат ичида Ливан жанубидаги Исроил ҳужумларида «Ҳизбуллоҳ»нинг уч аъзоси ҳаётдан кўз юмган.
Ҳаракатнинг Телеграмдаги саҳифасида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлаштирилган. Улар 36 ёшли Муҳаммад Ҳани Ҳайдар, 27 ёшли Али Семир Ҳижозий ва 27 ёшли Ҳасан Ғадбандир.
2023 йил 8 октябрдан бери Исроил армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасида чегара чизиғида «назорат остидаги тўқнашувлар» бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
09:45
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:33 / 17.06.2026