Жаҳон | 23:31 / 12.08.2024
5632
2 дақиқада ўқилади

Полша ва АҚШ Patriot учун 48 та учиргични ишлаб чиқаради

Полша ҳаво ҳужумидан мудофаасини мустаҳкамлашга қаратилган шартнома қиймати 1,13 миллиард еврони ташкил этади.

Фото: DPA

Полша Американинг Raytheon корпорацияси билан Patriot зенит-ракета мажмуалари учун 48 та учиргични ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади.

«Ушбу битим хавфсизлигимизни таъминлайди», — дейди Полша миллий мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш. Полша томонидан Huta Stalowa Wola мудофаа ишлар чиқарувчиси шерикка айланган.

Полша ҳаво ҳужумидан мудофаасини мустаҳкамлашга қаратилган шартнома қиймати 1,13 миллиард еврони ташкил этади. АҚШда яратилган М903 учиргичларни Полшадаги Huta Stalowa Wola заводида ишлаб чқиариш ва 2027-2029 йиллар давомида Полша армиясига етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Америка қуролланишини етказиб бериш бўйича йирик шартномалар

Полша ОАВга кўра, Варшава ва Вашингтон яқин кунларда қиймати 9 миллиард доллардан ошадиган 96 та Apache жанговар вертолётларини сотиб олиш бўйича битим имзолайди. Улар мамлакат вертолёт паркида совет давридан бери фойдаланиб келинаётган техникаларни янгилашга хизмат қилади.

9 август куни Полша Қуролланиш бўйича агентлиги 855 миллион долларга «ҳаво-ҳаво» синфига кирувчи бер неча юз AIM-120C AMRAAM ракеталарини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилганди. Етказиб бериш ишлари 2029-2033 йиллар оралиғида амалга оширилади.

Май охирларида Полша F-16 қирувчи самолётлари учун мўлжалланган 735 миллион долларлик «ҳаво-ер» синфидаги AGM-158 JASSM қанотли ракеталарини харид қилганди. 2023 йил июнь ойи охирида АҚШ Давлат департаменти Полшага 15 миллиард долларлик ҳаво ҳамда ракета ҳужумларига қарши қўмондонлик ва бошқарувининг интеграциялашган тизимини сотишни маъқуллаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид