Lufthansa Яқин Шарққа парвозлар жадвалини ўзгартирмоқда
Lufthansa Group’нинг Исроилнинг Тел-Авив ва Ливандаги Байрут шаҳарларига барча рейслари 21 августгача амалга оширилмайди. Рейслар қолдирилиши Теҳрон, Аммон ва Арбилга парвозларга ҳам таъсир қилади, дея аниқлик киритди AFP.

Фото: Алексей Смышляев / ТАСС
Lufthansa Group минтақадаги вазият янада кучайиши хавфи туфайли Яқин Шарққа парвозлар жадвалига ўзгартириш киритишда давом этяпти. Янги тузатишлар 12 август, душанба куни Германиянинг Deutsche Lufthansa AG авиакомпанияси шуъба корхонаси бўлмиш SWISS Швейцария компанияси томонидан эълон қилинди.
Исроилнинг Тел-Авив ва Ливандаги Байрут шаҳарларига барча рейслар 21 августгача амалга оширилмайди.
SWISS рейслар бекор қилинишидан зарар кўрган йўловчиларга парвозни бепул қайта брон қилиш имкониятини таклиф қилмоқда.
31 августгача чипта сотиб олган мижозлар саёҳат қилмасликка қарор этса, бронни бепул бекор қилишлари мумкин, дейилади Швейцария ташувчиси веб-сайтида.
Air France Тел-Авивга парвозни давом эттиради
AFP аниқлик киритишича, Lufthansa Group’нинг Эроннинг Теҳрон, Иорданиянинг Амман ва Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳарларига парвозлари ҳам 21 августгача амалга оширилмайди.
Lufthansa Group’га Eurowings, Austrian Airlines ва Brussels Airlines ҳам киради.
Айни пайтда, Франциянинг Air France авиакомпанияси ва унинг шуъба корхонаси Transavia France Байрутга парвозларни тўхтатиб туриш муддатини кейинги чоршанбагача узайтирди. Икки авиакомпания вакилларининг сўзларига кўра, парвозларни қайта тиклаш «вазият»га янги баҳо берилгандан кейин мумкин бўлади. Айни пайтда Air France Тел-Авивга парвозларини давом эттирмоқда.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери деярли 40 минг фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид

20:59 / 25.06.2025
Исроил–Эрон уруши: хулосалар

14:39 / 24.06.2025
Яқин Шарқдаги вазият муносабати билан экспортчиларга фавқулодда ёрдам механизми жорий қилинди

12:20 / 23.06.2025
Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб АҚШ фуқароларига эҳтиёт бўлишни тавсия қилди

18:37 / 21.06.2025