Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Марказий вокзали иши 16 августдан тикланади
Тўқимачи бекатидаги ишлар сабаб вақтинча фаолияти тўхтаган Тошкент Марказий (Шимолий) вокзали 16 августдан ишини қайта бошлайди.
16 август санасидан Тошкент Марказий вокзали ўз фаолиятини қайта бошлайди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, Тошкент Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин бўлади. Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб», тезюрар «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент-Волгоград-Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи поездлар аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
Ҳозирда Тошкент Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Ҳожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар ҳам 16 август санасидан бошлаб Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026