Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда мегазилзила борасидаги огоҳлантириш бекор қилинди
Бунга метеорология агентлиги «Нанкай ботиғи»да ҳеч қандай йирик сейсмик фаолликни аниқламагани сабаб бўлган.
Япония ҳукуматининг Тинч океани қирғоғида юз бериши мумкин бўлган мегазилзила ҳақидаги огоҳлантириши 15 август куни расман бекор қилинди. Бунга метеорология агентлиги «Нанкай ботиғи»да ҳеч қандай йирик сейсмик фаолликни аниқламагани сабаб бўлган.
Кучли ер ости силкинишлари ҳақида 8 август куни, Япония жануби-ғарбида содир бўлган 7,1 балли зилзиладан кейин хабар берилганди. Унинг ўчоғи Миязаки префектураси ҳудудида жойлашган. Огоҳлантириш 29 та та префектурадаги 707 та муниципалитетга тааллуқли бўлиб, ушбу ҳудудларда кучли ер ости силкинишлари туфайли баландлиги 34 метрга етадиган цунами кузатилиши айтилганди.
Ҳукумат тарихдаги бундай кўламли илк огоҳлантириш жамоатчилик орасида ваҳима келтириб чиқарганини тан олди. У ёзги таътил мавсумидаги айрим туристик бизнесларга салбий таъсир кўрсатган. Кўплаб аҳоли ва туристлар малакатга режалаштирган сафарларни бекор қилишга мажбур бўлган. Япония ғарби ва жануби-ғарбидаги айрим пляжлар ёпилган.
Прогнозларга кўра, яқин 30 йилда Японияда 8-9 балли зилзила юз беради. Ер ости силкинишлари кўплаб ҳудудларни қамраб олади, соҳил бўйичаги ҳудудларга эса кучли цунами ёпирилади.
«Кучли зилзила эҳтимолини истисно этиб бўлмагани сабаб жамоатчиликни тайёр туришга чақирамиз», — дейди табиий офатларга қарши курашиш вазири Ёсифуми Мацумура.
Эслатиб ўтамиз, Япония Бош вазири Фумио Кисида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлган кучли зилзила ва цунами хавфи туфайли бекор қилганди.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026