Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливандаги сўнгги электр станцияси ёпилди ва мамлакат электрсиз қолди
Мамлакат бўйлаб энергия таъминоти тўхтатилган, жумладан, йирик шаҳарлар ва муҳим инфратузилма объектлари, жумладан, Байрут аэропорти, денгиз порти, сув насослари ва канализация тизимлари электрсиз қолган.
Ливандаги сўнгги электр станцияси ёқилғи етишмаслиги туфайли ёпилди, оқибатда мамлакат ҳудуди электрсиз қолди. Бу ҳақда Électricité du Liban энергетика компаниясига таяниб Jerusalem Post хабар берди.
Қайд қилинишича, мамлакат бўйлаб энергия таъминоти тўхтатилган, жумладан, йирик шаҳарлар ва муҳим инфратузилма объектлари, жумладан, Байрут аэропорти, денгиз порти, сув насослари ва канализация тизимлари электрсиз қолган. Таъминот танқислиги туфайли аҳоли «иложи борича сувни тежашга» чақирилган.
Électricité du Liban мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 90 фоизини назорат қилади. Компания ёқилғи таъминоти тиклангач, электр станцияларини қайта ишга туширишга ваъда бермоқда. Аввалроқ, мамлакат ҳукумати ёқилғининг янги партияси 20 августда етказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
14:15
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
09:20 / 08.06.2026