Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко: Давлат чегараси бузилмаса, биз ядро қуролидан фойдаланмаймиз
«Сиз бизнинг давлат чегарамизга қадам ташламагунингизча, биз ҳеч қандай қурол ишлатмаймиз. Бу - бизнинг иттифоқ давлатимиз чегараси», деди Беларус президенти.
Беларус президенти Александр Лукашенко Иттифоқ давлати чегараси бузилмагунча, у мамлакат ҳудудида мавжуд бўлган тактик ядро қуролидан (ТЯҚ) фойдаланиш ниятида эмаслигини айтди. Бу ҳақда Беларус раҳбари «Россия-1» телеканалидаги «Вести недели» дастурига берган интервюсида маълум қилди, унинг бир қисми БEЛТА агентлиги томонидан чоп этилган.
«Қизил тугмача»ни босишга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Лукашенко бу «қизил тугмачалар» аллақачон босилганини айтди.
«Ядро қуроллари ҳақида: «қизил тугмачалар» аллақачон босилган. Беларус ва Россиянинг периметри бўйлаб бу «қизил тугмачалар» аллақачон босилди. Энди «энг қизили»ни босиш қолди. Шунинг учун, ахлоқий нуқтайи назардан, мен ва (Россия президенти Владимир) Путин учун, эҳтимол, бундай қарорларни қабул қилаётганда, бу ҳақда гапириш қандайдир ноқулай бўлади», деди Лукашенко.
«Иккинчидан, бу ерда тактик ядро қуроллари пайдо бўлганда, мен уларга (чет элдаги рақибларга) тўғридан тўғри айтдим (гарчи улар мени қурол ишлатади, дейишган бўлса ҳам): «Сизлар бизнинг давлат чегарамизга қадам қўймагунингизча, биз ҳеч қандай қурол ишлатмаймиз». Бу - бизнинг Иттифоқ давлатимиз чегараси», деди Беларус раҳбари.
Лукашенконинг эслатишича, Россия мавжуд келишувларга кўра, Беларусга тажовуз содир бўлган тақдирда, ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун ўз бўлинмаларини мамлакатга киритади.
«Россия, бизнинг келишувимизга кўра, Беларусга ўз бўлинмаларини (улар қайси армиялар эканлиги аниқлаштирилган) киритади. Биз биринчи зарбани қабул қиламиз, кейин эса Россия бизни захирада қўллаб-қувватлайди. Бу - Беларус ва Россия - умумий уруш. Хўш, улар Совет Иттифоқи билан бўлгани каби бизнинг мамлакатимизни оёқ ости қилишларини кутишимиз керакми? Йўқ! Шунинг учун биз зудлик билан ва адекват жавоб берамиз», — деди президент.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
09:00 / 01.06.2026