Ўзбекистон | 12:20 / 17.08.2024
1767
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли даражада бўлажак тадбирлар жадвали анча кенг. Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишда ҳар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари барча имкониятларини ишга солишади. 

"Биз, шунингдек, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни, икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликни бойитиш масалаларини муҳокама қилдик", деди Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид