Чиқинди хизматлари бўйича дебитор қарздорликни қисқартиришга эришилди
2024 йилнинг 6 ойи давомида чиқинди хизматлари бўйича 48 млрд. сўм миқдоридаги дебитор қарздорликни қисқартиришга эришилди. Бу ҳақда АОКАда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ахборот хизмати раҳбари Дилноза Комилова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мавжуд қарздорлик бартараф этилганидан кейин нотариал ҳаракатни амалга ошириш ва СМС хабарнома юбориш тизимлари йўлга қўйилди.
Ярим йиллик ҳисобида республикада мавжуд 9 442 та маҳалладан 9 319 таси, яъни (86 фоизи), 36,8 млн нафар истиқомат қилувчи аҳолининг эса 26,5 млн нафари, яъни (62 фоизи) қамраб олинди. Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 204 минг нафарга ошди. Абонентлар сони эса 7 млн. 109 мингдан ортди.
Санитар тозалаш корхоналари тасарруфидаги мавжуд жами 4 194 та автотранспорт воситаларидан 3 450 тасига яъни 82,5 фоизига GPS қурилмалари ўрнатилди.
Мавзуга оид
10:18 / 12.09.2024
Чиқиндиларни олиб кетиш бўйича оммавий оферта жорий этилди
20:38 / 05.09.2024
КХДР Жанубий Кореяга 420 та чиқинди шарини учирди
23:52 / 03.09.2024
Швецияда «Чиқиндилар қироличаси» экологик жиноят доирасида суд қилинмоқда
07:28 / 31.08.2024