Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 7 магнитудали зилзиладан кейин Шивелуч вулқони уйғонди
Камчатка яриморолида уйғонган вулқонининг кули денгиз сатҳидан 8 километр баландликка қадар кўтарилди. Вулқон фаоллиги маҳаллий ва халқаро авиаташувлар учун хавф туғдирмоқда.
Россиянинг Камчатка яриморолида уйғонган Шивелуч вулқонининг кули денгиз сатҳидан 8 километр баландликка қадар кўтарилди. Бу ҳақда Фанлар академияси Узоқ Шарқ вулқоншунослик ва сейсмология институти хабар берди.
Қайд этилишича, вулқондан отилган куллар жануби-шарқий йўналишда 492 километрга чўзилган, авиахавфнинг «қизил код» даражаси эълон қилинган (бу вулқондан атмосферага кўп миқдорда кул чиқаётганини билдиради). «Вулқон фаоллиги маҳаллий ва халқаро авиаташувлар учун хавф туғдиради», — дейилади институт хабарида.
Шивелуч — Камчаткадаги энг шимолий фаол вулқон бўлиб, Уст-Камчатский туманидаги Ключи қишлоғидан 45 километр узоқликда жойлашган. У ерда 5 мингга яқин аҳоли яшайди. Туман раҳбари Олег Бондаренконинг маълум қилишича, Уст-Камчатскийда «1 миллиметр қалинликда кул тушиши кузатилган» ва у аҳолига кўчага чиққанда ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тавсия қилди.
Вулқон Камчаткада 7 магнитудали зилзила содир бўлганидан кейин ҳаракатга келган. Ер ости силкинишининг эпицентри Петропавловск-Камчаткадан 108 километр жануби-шарқда, Тинч океани ҳудудида жойлашган. «Шаҳарнинг ўзида 6 балли ер ости силкинишлари кузатилди», — дейди губернатор Владимир Солодов.
Мавзуга оид
22:17 / 19.01.2026
Камчатка «қор остида» қолди. Бунақаси 50 йилдан буён бўлмаган
13:05 / 19.09.2025
Камчатка яқинида янги кучли зилзила: цунами хавфи бекор қилинди
14:30 / 05.08.2025
Камчаткадаги цунами атом сувости кемалари базасидаги пирсга зарар етказди
16:52 / 03.08.2025