Жамият | 08:09 / 23.08.2024
4500
1 дақиқада ўқилади

Россияда қаровсиз қолган бола ота-онаси қарамоғига қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ ўзбекистонлик болалар 14 август куни Новосибирскдан ватанга қайтарилганди. 

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходимлари кўмаги остида Россиядан олиб келинган яна 1 нафар бола ота-онасининг қарамоғига қайтарилди

Улар учун ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказда қолган 1 нафар болани агентлик ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ўз оилаларига қайтариш бўйича ташкилий чоралар кўрилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид