Жаҳон | 17:50 / 24.08.2024
2467
2 дақиқада ўқилади

Испанияда жазирама туфайли зайтун ёғини ишлаб чиқариш камаймоқда

Тақчиллик оқибатида дўконларда қалбаки маҳсулотлар пайдо бўлишни бошлади.

Фото: AP

Испанияда 2024 йил якуни бўйича зайтун ёғини ишлаб чиқариш 50 фоизга камайиши кутилмоқда. Мамлакат ушбу маҳсулотнинг дунёдаги энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади.

Ҳосил бўлган тақчиллик оқибатида дўконлар пештахталарида қалбаки маҳсулотлар пайдо бўлишни бошлади. Бундан ташқари, нархлар сезиларли даражада ошди.

Испаниялик фермерларнинг фикрича, супермаркет тармоқлари истеъмолчилар ҳисобидан фойдани ошириш учун вазиятдан фойдаланиб қолмоқда.

“Маҳсулотимизнинг бошланғич нархи бор-йўғи 3 фоизга ошди. Аммо истеъмолчилар йирик супермаркетлардаги харидга 59 фоиз кўпроқ пул тўлаяпти”, — дейди La Unió фермерлар уюшмаси бош котиби Карлес Парис Рамос.

Супермаркетлар буни инкор этяпти.

“Virgin зайтун ёғининг нархи бутун 2024 йил давомида ўн евродан паст бўлди”, — дейди Валенсия супермаркетлар уюшмаси директори Педро Рейг.

1 июл куни Испания ҳукумати зайтун ёғи учун қўшимча қиймат солиғини тўлиқ бекор қилди, аммо истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар нархлар барибир пасаймаганини таъкидлади.

2021 йилдан буён мамлакатда зайтун ёғи нархи уч баробарга ошган.

Мавзуга оид